Фарғона туманида “Оналарга эҳтиром” байрам тадбири ташкил этилди
2026-05-15 16:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 15 май — Халқаро оила кунини кенг нишонлаш ҳамда жорий йилнинг май ойида “Оиламиз — келажагимиз!” ойлигини юқори савияда ўтказиш мақсадида тумандаги “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғинида байрамолди “Оналарга эҳтиром” тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирга “Чимён” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи, узоқ йиллар давомида таълим соҳасида самарали фаолият юритган фахрий педагог онахонлар — Иродахон Маърупова, Насибахон Болтабоева, Марҳамат Мирзаахмедова, Дилором Супиева ҳамда Нигорохон Тўйчиевалари таклиф этилди.
Тадбир давомида байрамона мусиқий дастурлар намойиш этилиб, иштирок этаётган оналарга фарзандлари ва маҳалла аҳли томонидан алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Самимий руҳда ўтган тадбирда оиланинг муқаддаслиги, оналарнинг жамиятдаги ўрни ва фидокорона меҳнати яна бир бор эътироф этилди.






