Фарғона туманида “ДХХ кубоги” мини футбол мусобақасининг туман босқичи ўтказилди
2026-05-15 13:05:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани “Ямбароқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мини футбол майдонида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” учун мини футбол мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақаларда жами 18 та учрашув ташкил этилиб, унда 100 нафардан ортиқ ёшлар фаол иштирок этди. Мусобақа регламентига кўра, ўйинлар гуруҳ тизимида айлана тарзда ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз кечган учрашувлар давомида дарвозаларга жами 68 та гол киритилди. Шунингдек, қўпол ўйин намойиш этган 13 нафар иштирокчига сариқ карточка кўрсатилди.
Якуний натижаларга кўра “Шарқ ҳақиқати”, “Ямбароқ” ҳамда “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари ярим финал босқичига йўлланма олди.
Мусобақа якунларига кўра гуруҳлар кесимида қуйидаги натижалар қайд этилди:
A гуруҳи:
- “Қорасув” МФЙ — 9 очко
- “Саткак” МФЙ — 6 очко
- “Тошқўрғон Азиз” МФЙ — 3 очко
- “Лангар” МФЙ — 0 очко
B гуруҳи:
- “Шарқ ҳақиқати” МФЙ — 9 очко
- “Гулпиён” МФЙ — 6 очко
- “Каптархона” МФЙ — 3 очко
- “Кончилар” МФЙ — 0 очко
C гуруҳи:
- “Ямбароқ” МФЙ — 9 очко
- “Хуршиди Тобон” МФЙ — 6 очко
- “Хонқиз” МФЙ — 3 очко
- “Бой маҳалла” МФЙ — 0 очко






