“Аввал” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди
2026-05-15 11:00:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани “Мозортоги” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аввал” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ штаби ташкилотий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни “Фарғона” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси раҳбари Садафбек Ҳусанбоев, Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Жўраев, ҳоким ўринбосари Акбаржон Ахроров ва Солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёржон Султонов олиб борди.
Тадбир давомида ишчи гуруҳ аъзоларига туристик-рекреацион зонани ташкил этиш жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, устувор йўналишлар ҳамда белгиланган топшириқлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳудудда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ташкилий ишларни тизимли йўлга қўйиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



