Фарғона туманида яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-15 09:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани прокуратураси томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш, бюджетга қўшимча манбаларни аниқлаш ҳамда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, туманда яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бюджетга қўшимча манбаларни аниқлаш бўйича белгиланган йўналишлар доирасида жами 32 миллиард сўмлик қўшимча манбалар юзасидан ҳисоботлар қабул қилинди. Туманнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, истиқболдаги устувор вазифалар аниқ белгилаб олинди.
Муҳокамалар давомида янги даромад манбаларини аниқлаш, яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш, солиққа оид тушумларни ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Айни пайтда ушбу йўналишдаги ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда.




