“Ёшлар куни” доирасида раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
2026-05-15 07:05:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 58-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшлар ва раҳбар учрашуви ташкил этилди.
Мазкур учрашувда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали раҳбарияти иштирок этиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида ёшларнинг қизиқишлари, келажакдаги режалари, касб танлаш ҳамда замонавий соҳаларда ўз ўрнини топиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир давомида ёшларни илм олишга, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашга, ўз устида мунтазам ишлашга ва юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундовчи тавсия ва маслаҳатлар берилди.


