Халқаро оила куни “Дилкушо” маҳалласида кўтаринки руҳда нишонланди
2026-05-14 22:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбир ташкил этилиб, кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбир давомида оиланинг жамиятдаги ўрни, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, фарзанд тарбияси ҳамда оила муқаддаслиги ҳақида самимий фикр ва эзгу тилаклар билдирилди. Байрам дастури куй-қўшиқлар, дилбар тароналар ва аҳоли учун тайёрланган маданий чиқишлар билан янада файзли тус олди.
Мазкур тадбирда Фарғона тумани Маданият бўлими ходимлари Азаматжон Ортиқов ҳамда Абдужабор Зокиров фаол иштирок этиб, тадбирнинг мазмунли ва юқори савияда ўтишига муносиб ҳисса қўшдилар.





