Фарғона туманида иқтидорли ёшлар эътироф этилмоқда
2026-05-14 21:00:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани прокурори Ойбек Тошпулатов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов бошчилигида Фарғона тумани “Хуршиди тобон” маҳалла фуқаролар йиғини, Ўзбек маҳалла кўчаси 53-уйда яшовчи, муддатидан олдин олий таълим муассасасига қабул қилинган Шодиёна Маъруфжонова билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшнинг оилавий шароити билан яқиндан танишилиб, унинг таълимдаги ютуқлари ва эришган натижалари муносиб эътироф этилди.
Суҳбат жараёнида Шодиёна Маъруфжонованинг келгусидаги мақсад ва режалари ҳақида фикр алмашилиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.





