Фарғона туманида ҳарбий объект қурилиши ўрганилди
2026-05-14 13:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Муроджон Қодирхонов, ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Абдухошим Халимов ҳамда 9114-ҳарбий қисм масъул ходимлари билан биргаликда 9229-ҳарбий қисм 6-ЧҚВ учун қурилаётган объектда бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишишди.
Ўрганиш давомида объектда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, қурилиш сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, қурилиш жараёнларини жадаллаштириш, иш сифатини янада ошириш ва объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.


