Туркияда “Keskinoğlu” компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-05-14 12:00:00 / Янгиликлар

Туркия Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев бошчилигидаги делегация Маниса вилоятининг Ахисар шаҳрида жойлашган паррандачилик соҳасидаги йирик ва нуфузли корхоналардан бири — “Keskinoğlu” компанияси раҳбари Илкер Динчер билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида паррандачилик йўналишида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳада замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Keskinoğlu” компанияси таркибида замонавий озуқа ишлаб чиқариш заводлари, инкубация марказлари ва селекция фермалари фаолият юритиб, маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш тизими йўлга қўйилган.
Вилоят делегацияси аъзолари корхонадаги илғор ишлаб чиқариш ва бошқарув тажрибаси билан яқиндан танишди.
Мулоқот якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.




