Ипак қурти парваришлаётган хонадонлар ҳолидан хабар олинди
2026-05-14 10:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева, “Мозортоги” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилобар Исматова ҳамда хотин-қизлар фаоли Қуёшой Юлдашева лар томонидан ипак қурти парваришланаётган Сорахон Солиева ва Хурсaной Солиева хонадонлари ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида ипак қурти парвариши жараёнлари кўздан кечирилиб, пилла ўраш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ипак қурти пилла ўраши учун зарур бўлган дасталар тайёрлатиб қўйилди.
Масъуллар томонидан хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб, ипакчиликни ривожлантириш, соҳага оид тавсия ва кўрсатмалар берилди.




