"Тошқўрғон Азиз" маҳалласида манзилли ўрганиш олиб борилди
2026-05-13 20:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Сенат қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, туман Кенгаши котибият мудири Шухратжон Раҳимов ҳамда котибият бош мутахассиси Озодахон Дадажонова томонидан "Тошқўрғон Азиз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида манзилли ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада фаолият юритаётган масъулларнинг иш самарадорлиги, аҳолининг бандлиги, ажратилган кредитларнинг манзиллилиги ҳамда ижтимоий эҳтиёжманд фуқароларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, ҳудуддаги тадбиркорлик объектлари фаолияти кўздан кечирилиб, тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказилди. Учрашувлар давомида мавжуд муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари ва аҳолининг мурожаатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш жараёнида Тароват кўчасида электр энергияси кучланишининг пастлиги сабабли аҳолига ноқулайликлар юзага келаётгани аниқланиб, мавжуд трансформатор пунктини юқори қувватлисига алмаштириш ҳамда қўшимча бетон таянч устунларига эҳтиёж борлиги қайд этилди.



