Янги таянчлар ўрнатилмоқда
2026-05-13 16:00:00 / Янгиликлар

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ҳудудларда электр таъминоти сифатини яхшилаш, мавжуд тармоқларни модернизация қилиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, Фарғона туманининг “Барқарор ҳамжиҳатлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 0,4–10 кВли янги электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида ҳудудга янги темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, электр тармоқлари босқичма-босқич янгиланмоқда.

