Фарғона туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-05-13 13:00:00 / Очиқ мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси бошлиғининг 2026 йил 7 майдаги №01-06-38-сонли топшириқ хатига асосан Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан турли масалалардаги мурожаатлар тингланди. Жумладан, тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар билан танишиш, аҳолини табиий газ билан таъминлаш, ички йўлларни асфальтлаштириш ҳамда электр узатиш тармоқларидаги симёғочларни янгилаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар йўлланди.
Мурожаатлар юзасидан масъул ташкилот ва идораларга тегишли топшириқлар берилиб, уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш вазифалари юклатилди. Шунингдек, барча мурожаатлар ижроси назоратга олинди.



