Чимёндаги маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканида рақамлаштириш ишлари ўрганилди
2026-05-12 23:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Жўраев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баходир Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Фарғона тумани Ички ишлар бўлимининг 1-сон маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятини ўрганишди.
Ўрганиш давомида масканда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш, профилактик тадбирларни ташкил этиш ҳамда рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, хизмат самарадорлигини ошириш ва аҳолига қулайлик яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли тавсия ҳамда топшириқлар берилди.




