“Чимён” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди
2026-05-12 21:05:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 12-январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Чимён” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ штаби ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Жўраев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баходир Аҳмаджонов олиб борди.
Тадбир давомида ишчи гуруҳ аъзоларига туристик-рекреацион зонани ташкил этиш жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, устувор йўналишлар ҳамда белгиланган топшириқлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳудудда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ташкилий ишларни тизимли йўлга қўйиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.









