Фарғона туманида “Атроф-муҳитни асраш — барчамизнинг бурчимиз” шиори остида плоггинг акцияси ўтказилди
2026-05-12 20:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси, Фарғона вилояти Туризм бошқармаси ҳамда Фарғона туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳамкорлигида Фарғона туманида навбатдаги плоггинг экологик акцияси ташкил этилди.
Мазкур акция эко-фаол ёшлар ҳамда “Адлия клуби” аъзолари иштирокида Фарғона туманидаги “Аввал” кўнгилочар эко-туристик маскани ҳудудида “Атроф-муҳитни асраш — барчамизнинг бурчимиз” шиори остида ўтказилди.
Акция давомида ҳудуддан 100 килограммдан ортиқ чиқиндилар йиғиштирилиб, сараланган ҳолда тозалаб олинди. Қайта ишлашга яроқли чиқиндилар алоҳида ажратилиб, тадбиркорларга топширилди. Маиший чиқиндилар эса махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилди.
Тадбир давомида ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, табиатни асраш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Энг қувонарлиси, бугунги кунда эко-фаол ёшлар сафлари тобора кенгайиб, кўнгилли ёшлар ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуслари орқали табиатни асраш йўлида муносиб ишлар амалга оширилмоқда.








