62-мактабда StartUP ва сунъий интеллект мавзусида учрашув ўтказилди
2026-05-09 16:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 62-умумий ўрта таълим мактабида StartUP лойиҳаларига қизиқиши юқори бўлган ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув Фарғона тумани ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Сироиддин Ғаниев ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.
Учрашув давомида ўқувчиларнинг инновацион ғоялари, StartUP лойиҳаларини ривожлантириш имкониятлари, сунъий интеллект технологияларининг бугунги кундаги ўрни ҳамда ёшларни замонавий касбларга йўналтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ўқувчиларга замонавий технологиялар асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш, креатив фикрлашни ривожлантириш ҳамда келажак касбларига тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берилди.






