Фарғона туманида қабристонлар ҳолати ўрганилди
2026-05-08 23:55:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, туман прокурори Ойбек Тошпулатов ҳамда Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов бошчилигидаги мутасаддилар томонидан тумандаги “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги қабристонларнинг ҳозирги ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ҳудуддаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қабристонларга келувчи зиёратчилар ҳамда маҳалла аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш юзасидан масъул ташкилот ва мутасаддиларга тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.




