Фарғона тумани ўқувчилари “Robo-Coding” олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритди
2026-05-08 20:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 6-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Қирғизова Нозима ҳамда 9-синф ўқувчиси Холиқжонов Муслихиддин “Robo-Coding” олимпиадасининг республика босқичида юксак билим ва иқтидор намунасини кўрсатиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.
Ушбу натижа ўқувчиларнинг изланиши, меҳнатсеварлиги ва қатъиятининг ёрқин ифодаси бўлиб, улар нафақат ўз мактаби, балки бутун Фарғона тумани шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда жамоатчилик номидан ғолиб ўқувчиларимизни самимий муборакбод этамиз ва уларга келгусида янада юксак марралар ҳамда катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.
