Туризм лойиҳасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди
2026-05-08 07:00:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёш тадбиркорнинг туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан ҳудудда замонавий зиплайн ўйингоҳларини ташкил этиш бўйича билдирган ташаббуси кўриб чиқилди.
Учрашув давомида мазкур лойиҳа ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, белгиланган тартибда тегишли ташкилотлардан зарур рухсатларни олиш ҳамда лойиҳа учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, зарур ҳолларда имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича амалий кўмак кўрсатиш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.



