Ёш спортчи Аниса Маҳмудованинг ютуқлари эътироф этилди
2026-05-08 05:30:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида мутасадди раҳбарлар “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, Шоҳимардон кўчаси 5-уйда истиқомат қилувчи Маҳмудова Аниса Муроджон қизи хонадонига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида ёш спортчининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишилиб, унинг спорт соҳасидаги ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Хусусан, Аниса 6 ёш бўлишига қарамасдан бадиий гимнастика спорт тури бўйича бир неча бор вилоят ҳамда Ўзбекистон чемпиони бўлган. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада ҳам мутлақ ғолибликни қўлга киритгани қайд этилди.
Мутасадди раҳбарлар томонидан ёш спортчи самимий қутланиб, эришган ютуқлари муносиб рағбатлантирилди. Шу билан бирга, унинг тарбиясига ҳисса қўшаётган оила аъзоларига миннатдорлик билдирилди ҳамда келгусида янада юқори натижаларга эришиши тилаб қолинди.


