Ногиронлиги мавжуд ёшлар мурожаатлари ижобий ҳал этилди
2026-05-07 23:20:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида мутасадди раҳбарлар “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ногиронлиги мавжуд ёшлар билан учрашув ўтказдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, хонадонларда юзага келган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, сел оқибатида етказилган зарарларни бартараф этиш, зарур маиший жиҳозлар билан таъминлаш юзасидан билдирилган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, зарур ёрдам чораларини кўриш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


