Фарғона туманида хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилди
2026-05-06 11:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани Адлия бўлими томонидан тасдиқланган режа-график асосида Фарғона тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда Миндон маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур қабул давомида маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, оилавий муаммоларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ПФ-33-сон Фармон ҳамда ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Ушбу ҳужжатлар орқали аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар белгилаб берилгани алоҳида таъкидланди.
Сайёр қабул доирасида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларни қонуний ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.



