Фарғона туманида ижтимоий ҳимоя масалалари муҳокама қилинди
2026-05-04 21:00:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд қатламларни манзилли қамраб олиш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда ПФ–258-сонли Фармон ижроси юзасидан масъул ташкилотлар ахбороти эшитилди. Таъкидланганидек, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан реестрга киритилган 4109 та оиладан 44 таси бўйича қуёш панеллари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнлар маҳалла “еттилиги” хулосаси асосида қонунчиликка мувофиқ йўлга қўйилган.
Муҳокамалар давомида ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини таъминлаш, ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни тўлиқ қамраб олиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунида аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш устувор йўналиш сифатида белгиланди.






