Фарғона туманида “Келажак соати” дарслари ташкил этилди
2026-05-04 11:50:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳоким ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов ташаббуси билан тумандаги 18-умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари иштирокида “Келажак соати” дарслари ўтказилди.
Мазкур машғулот 9–11-синф ўқувчилари учун “Миллат фидойилари. Хотира ва қадрлаш” мавзусида ташкил этилиб, унда Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон халқининг фидокорона меҳнати, бағрикенглиги ва аждодларимизнинг матонати ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Дарс давомида тарихий воқеалар замонавий ёндашув асосида таҳлил қилиниб, тинчликнинг қадри, унинг бугунги ҳаётимиздаги ўрни ҳамда ёшлар зиммасидаги масъулият масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ўқувчиларда танқидий фикрлаш, тарихий хотирага ҳурмат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи тушунчалар кенг ёритилди.




