📢 ЭЪЛОН #vacancy
2026-04-29 10:00:00 / Эълонлар

Фарғона туманида рақамли технологияларни ривожлантириш, ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни эгаллашига кенг имкониятлар яратиш мақсадида фаолиятини бошлаган “IT-шаҳарча” стартап гаражи ўз жамоасини кенгайтиради ҳамда юқори малакали мутахассис ўқитувчиларни ишга таклиф этади.
📍 Мазкур замонавий ахборот технологиялари маркази Фарғона тумани, “Баҳор” МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, илғор таълим дастурлари асосида ёш авлодни IT соҳасига тайёрлашга хизмат қилмоқда.
🔎 Бўш иш ўринлари (йўналишлар):
• Робототехника
• Сунъий интеллект
• Мобил дастурлаш
• Python дастурлаш
• UX/UI дизайн
• Инглиз тили
• Математика
📌 Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
• Тегишли йўналиш бўйича олий маълумотга эга бўлиш
• Ўқувчилар билан самарали ишлаш кўникмаларига эга бўлиш
• Амалий тажриба ва педагогик тайёргарлик
• Масъулият, интизом ва профессионал ёндашув
📌 Асосий вазифалар:
• Дарсларни тасдиқланган режа асосида ташкил этиш ва ўтказиш
• Ўқув дастурларига қатъий риоя қилиш
• Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш
🤝 Ушбу танловда иштирок этиш орқали сиз замонавий таълим муҳитида фаолият юритиш, ёшларнинг келажагини шакллантириш ҳамда рақамли ривожланиш жараёнига муносиб ҳисса қўшиш имкониятига эга бўласиз.
📍 Манзил: Фарғона тумани, “Баҳор” МФЙ
🌐 Харита: https://maps.app.goo.gl/FGypSma4n1cPoRzC8
📞 Боғланиш учун:
📱 +998 93-205-74-77
💬 Telegram: @KibertehnologiyaITmaktabi
