Фарғона туманида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди
2026-04-24 18:00:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани аҳолиси учун Саидфаррух Исломов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Туман марказидаги Халқ қабулхонаси биносида ташкил этилган мазкур қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя соҳасига оид мурожаатлари атрофлича тингланди ва ўрганилди. Шу куни 33 нафар фуқаро ногиронликни белгилаш, “Фаол ҳаётга қадам” дастури асосида ижтимоий хизмат бириктириш, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш, уй таъмири, дори-дармон воситаларини харид қилиш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича мурожаат қилди. Шундан 7 та мурожаат назоратга олинди, 13 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 13 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов ва тегишли масъуллар билан биргаликда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларга тезкор ечим топиш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.









