Фарғона туманида “Олимпия чўққилари” мусобақалари ғолиблари тантанали тақдирланди
2026-04-23 22:00:00 / Очиқ мулоқотлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани “Баҳор” маҳалласи ҳудудидаги 2-сон спорт мактабида “Олимпия чўққилари” туман ҳокими олимпиадаси спорт мусобақаларининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов, туман прокурори Ойбек Тошпўлатов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов, ҳоким ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Мусобақалар давомида 1500 нафардан зиёд ёшлар спортнинг 13 тури бўйича ўзаро беллашиб, жисмоний тайёргарлик, ирода ва маҳоратини намоён этдилар. Қизғин ва муросасиз баҳслар якунида туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 200 нафарга яқин иштирокчиларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида Спорт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти спорт бошқармаси томонидан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва селекционер тренерлар учун ажратилган спорт формалари тантанали равишда топширилди.









