Фарғона туманида “Ёшлар куни” доирасида ёш тадбиркор фаолияти ўрганилди
2026-04-23 21:00:00 / Очиқ мулоқотлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов, туман прокурори Ойбек Тошпўлатов ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов тумандаги “Миндон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи, ҳозирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёш тадбиркор Боқижонов Жамшидбек Қойилжон ўғлининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида ёш тадбиркорнинг иш жараёни, амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда эришаётган натижалари кўздан кечирилди. Мутасаддилар томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида ёш тадбиркорга фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда келгусида янада юксак натижаларга эришиш борасида зарур тавсиялар берилди.






