Фарғона туманида яна бир педагог олий тоифага сазовор бўлди
2026-04-23 15:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ихтисослаштирилган мактабининг рус тили фани ўқитувчиси Жумабоева Хушноза Дилмурод қизи аттестация жараёнида юқори натижа кўрсатиб, 92 баллни қўлга киритди ҳамда олий тоифага эга бўлди.
Мазкур ютуқ устознинг фидойилиги, юксак касбий маҳорати ва таълим сифатини ошириш йўлида олиб бораётган самарали фаолиятининг амалий натижаси сифатида эътироф этилмоқда.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик номидан Жумабоева Хушноза Дилмурод қизни ушбу муваффақияти билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятида янги ютуқлар, шарафли натижалар ҳамда баркамол авлод тарбиясида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
