🚴♂️ Фарғона туманида спортнинг велошоссе йўналиши бўйича “Grand Prix Fergana” ва “Grand Prix Fergana Ladies” халқаро мусобақалари ўтказилиши муносабати билан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
2026-04-19 08:00:00 / Эълонлар

🗓 Чеклов вақти:
— 2026-йил 20-апрель ва 21-апрель кунлари;
— соат 09:00 дан 18:00 гача.
📍 Ёпиладиган йўллар:
- D-092 “Фарғона шаҳар — Чимён” йўлининг 5–19 км оралиғи.
- “Юқори арча — Чимён санаторияси” йўлининг 0–8 км оралиғи.
- “Олтиариқ — Чимён — Водил” йўлининг 52–59,3 км оралиғи.
- 40-V-021 “Сатторобод — Хонқиз” йўлининг 0–10 км оралиғи.
🚧 Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудларда назорат ва блок постлар ўрнатилади. Ҳайдовчилардан белгиланган вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш сўралади.
🚫 Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришингизни тавсия қиламиз.
