Фарғона туманидан етишиб чиққан ёш китобхон вилоят босқичида ғолиб бўлди
2026-04-18 20:00:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг Фарғона вилояти босқичида 10–14 ёш тоифаси бўйича иштирок этган иқтидорли ёшлар орасидан ғолиблар аниқланди.
Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг билим даражаси, кенг дунёқараши ҳамда юксак мутолаа маданияти билан ажралиб туриб, муносиб баҳоланди. Айниқса, китобхонликка бўлган қизиқиш ва интилиш ёшлар ўртасида тобора ортиб бораётгани яна бир бор ўз тасдиғини топди.
Қувонарлиси, ғолиблар қаторида Фарғона тумани “Оқбилол” маҳалласида яшовчи Ғофуржонова Хаётхон Умиджон қизи фахрли 1-ўринни эгаллади. Бу ютуқ нафақат туман, балки вилоят миқёсида ёшларнинг интеллектуал салоҳияти юксалаётганидан далолат беради.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланиб, фаол иштирок этган иштирокчиларга ташаккурнома, китоблар жамланмаси ҳамда мутолаа премиум карточкалари топширилди.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик номидан Ғофуржонова Хаётхон Умиджон қизига ушбу юксак ғалаба билан самимий муборакбод этиб, республика босқичида улкан муваффақиятлар тилаймиз.









