Япоғи қишлоғида сайёр қабул ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2026-04-18 17:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Жўраев томонидан “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Япоғи қишлоғида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан турли йўналишларга оид 8 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилди. Мурожаатлар асосан ижтимоий-иқтисодий масалалар, инфратузилма, коммунал хизматлар ҳамда бошқа долзарб муаммоларни қамраб олди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилот ва мутасаддиларга аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилиб, уларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва ҳал этиш вазифаси юклатилди.




