Фарғона туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-04-18 15:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов бошчилигида “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур қабул аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда уларни манзилли ҳал этишга қаратилган муҳим платформа сифатида ташкил этилди. Тадбир давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ижарага жой ажратиш, шунингдек, деҳқончиликни самарали ташкил этиш учун сув таъминоти билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъул ташкилотлар ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.






