Фарғонада янги инвестицион лойиҳа аҳоли бандлиги ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади
2026-04-18 13:20:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва инвестицияларни кенг жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, туман ҳокими Хамидулло Иномов ҳамда Туркиянинг “Heyal holding” компанияси таъсисчиси Ваҳдеттин Хейал ўртасида ўтказилган мулоқотда истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида парранда етиштириш ва уни қайта ишлаш, шунингдек, замонавий агросаноат кооперативларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Мазкур ташаббуслар қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори қўшимча қиймат яратиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва илғор технологияларни жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, парранда гўшти етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда экспорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Учрашув якунида томонлар ўртасида мазкур лойиҳа доирасида ҳамкорлик меморандуми ҳамда уни босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олинди.


