Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ташаббуси билан бошқарма ҳузуридаги “Эко фаол ёшлар кенгаши” аъзолари иштирокида навбатдаги ибратли тадбир ташкил этилди.
2026-04-17 15:05:00 / Янгиликлар

Экофаоллар бу сафар Фарғона тумани Чимён қишлоғида жойлашган Хувайдо зиёратгоҳида 15-апрель — Экологик билимлар куни муносабати билан плоггинг акциясини ўтказдилар. Мазкур ташаббус спорт ва экологик маданиятни уйғунлаштирган ҳолда жамоатчилик орасида атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантиришга хизмат қилди.
Тадбир давомида ҳудудда кенг кўламли тозалаш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар йиғиб олинди. Шунингдек, экофаоллар спорт ўйинлари орқали дам олдилар ҳамда Хувайдо мақбарасига экскурсия уюштириб, унинг бой тарихий-маънавий мероси билан яқиндан танишдилар.




