Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг 21-сессиясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
2026-04-13 18:45:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибият мудири Шухратжон Раҳимов раҳбарлигида Кенгашнинг навбатдаги 21-сессиясига киритиладиган долзарб масалалар юзасидан кенг қамровли ҳамда танқидий-амалий муҳокама ўтказилди.
Мазкур муҳокамаларда доимий комиссия раислари Озодахон Дадажонова, Бумайрамхон Собирова ҳамда депутат Ф. Абдусаломов иштирок этди. Учрашув давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни манзилли ва тизимли ҳал этишга қаратилган масалалар атрофлича таҳлил қилинди.
Хусусан, сессия кун тартибини шакллантиришда устувор йўналишлар аниқ белгилаб олинди, муҳокама қилинган ҳар бир масаланинг амалий натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Таклиф этилган масалалар танқидий ёндашув асосида кўриб чиқилиб, уларни самарали амалга ошириш механизмлари муҳокама этилди.
Якуний натижаларга кўра, Кенгашнинг навбатдаги сессиясини чақириш тўғрисидаги фармойиш тасдиқлаш учун Кенгаш раисига киритилди.



