Фарғона туманида инвестиция лойиҳалари муҳокамаси
2026-04-09 22:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов туркиялик тадбиркор ва инвесторлар Баҳри Жейҳан ҳамда Сеҳмус Эрташ билан расмий учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туман ҳудудида 300 гектар ер майдонида интенсив боғлар ташкил этиш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш, шунингдек, экспорт ва импорт масалаларини ривожлантириш бўйича муҳокамалар олиб борилди.
Ушбу лойиҳа ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда инвестиция муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган.

