Фарғона туманида эко туризм ва пикник маданияти ривожланмоқда
2026-04-09 10:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Юқори Арча” ҳамда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сўлим табиат қўйнида дам олиш учун қулай эко туристик масканлар фаолият кўрсатмоқда. Мазкур ҳудуд аҳолига табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлиб, сифатли ва хавфсиз дам олиш имкониятини тақдим этмоқда.
Пикник маданияти – замонавий маънода табиат қўйнида таомланиш, гўзал манзарали жойлар, боғлар, кўл ва ўрмонларда ташкил этилган дам олиш туридир. Ушбу тадбирлар аҳолининг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган.
Фарғона тумани бўйича Экология полициясининг ҳудудий бўлими ходимлари томонидан мазкур масканларда доимий назорат олиб борилмоқда. Шунингдек, дам олувчи аҳоли орасида экологик тарғибот ишлари мунтазам амалга оширилади. Жумладан, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламаслик, иккиламчи қайта ишловчи чиқиндиларни махсус қутиlarga солиш, атроф-муҳитни озода ва тоза сақлаш юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.



