Фарғона туманида бандликни ошириш масалалари муҳокама қилинди
2026-04-08 21:00:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибияти мудири Шухратжон Рахимов ташаббуси билан Кенгаш қарори ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда “яширин иш ўринларини легаллаштириш орқали 2961 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш” вазифаси доирасида масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Муҳокама жараёнида туман Кенгаши депутатлари, котибият вакиллари ҳамда туман Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этиб, амалга оширилаётган ишлар танқидий ва таҳлилий нуқтаи назардан атрофлича кўриб чиқилди.
Йиғилишда белгиланган вазифаларнинг самарали ижроси ҳудудда бандлик даражасини ошириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда аҳоли даромадларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, мавжуд ишларни жадаллаштириш, манзилли ёндашувни кучайтириш ҳамда белгиланган кўрсаткичларга тўлиқ эришиш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижро интизомини кучайтириш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.





