“Ибратли оила” кўкрак нишони учун номзодлар сараланди
2026-04-08 16:00:00 / Янгиликлар

Жамиятда тинч ва фаровон хонадон эгаларининг ҳаётий тажрибаларини кенг жамоатчиликка оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда миллий оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган оилаларни рағбатлантириш мақсадида “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилган. Мазкур нишон билан ҳар йили 15-май — Халқаро оилалар куни муносабати билан муносиб номзодларни тақдирлаш анъанага айланган.
Фарғона тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 437-сон қарор ижросини таъминлаш доирасида “Ибратли оила” кўкрак нишони учун туман босқичидан ўтган номзодлар ҳужжатлари махсус комиссия томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Танлов натижаларига кўра, муносиб деб топилган номзодлар вилоят босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

