Доимий комиссия йиғилишида қонунийлик ва профилактика масалалари муҳокама қилинди
2026-04-07 16:05:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг коррупцияга қарши курашиш, давлат органларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси йиғилишида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар умумлаштирилиб, танқидий таҳлил қилинди.
Тақдим этилган маълумотлар асосида мавжуд ҳолат атрофлича муҳокама қилиниб, айрим йўналишлардаги камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу асосда профилактика ишларини янада такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ таклиф ва вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда Кенгаш раиси Баходир Ахмаджонов ҳамда котибият мудири Шухратжон Рахимов иштирок этиб, муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, илгари сурилган таклиф ва тавсияларни амалиётга самарали жорий этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.






