Фарғона туман Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи йиғилиши ўтказилди
2026-04-06 17:15:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибият мудири Шухратжон Раҳимов ташаббуси билан туман Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи йиғилиши ташкил этилди.
Йиғилишда котибият бош мутахассиси Озодахон Дадажонова маъруза қилиб, эксперт гуруҳи Кенгаш фаолиятида муҳим таянч эканини алоҳида таъкидлади. Қайд этилишича, мазкур тузилма қабул қилинаётган қарорларнинг асосли, пухта ва ҳаётий бўлишини таъминлашда муҳим механизм бўлиб хизмат қилади. Шу орқали халқ манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳудудларда самарали бошқарувни йўлга қўйишга салмоқли ҳисса қўшилади.
Шунингдек, Шухратжон Раҳимов ўз сўзида келгусида туман Кенгаши билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қарорлар сифатини ошириш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тизимли ўрганиш ва уларга ўз вақтида ечим топиш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида эксперт гуруҳи аъзолари аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлигини ошириш йўлида янада фаоллик ва масъулият билан иш олиб боришга чақирилди.






