“Ёшлар куни” доирасида ёшлар муаммолари ўрганилди
2026-04-02 16:30:00 / Очиқ мулоқотлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов ҳамда туман прокурори Ойбек Тошпулатовлар “Дамкўл” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ПҚ-153-сонли қарор асосида ер майдони ажратилган ёшларнинг мавжуд муаммолари билан яқиндан танишди.
Ўрганиш жараёнида мазкур ҳудуддаги асосий муаммолардан бири — ер майдонларини сув билан таъминлаш масаласи эканлиги аниқланди. Хусусан, ёшлар томонидан ўзлаштирилаётган ер майдонларига сув чиқариш билан боғлиқ қийинчиликлар мавжудлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан масъул ташкилотлар олдига тик қудуқ орқали сув чиқариш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда муаммони қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.




