Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда
2026-03-31 18:00:00 / Янгиликлар

Маънавий-маърифий тадбирлар доирасида “Уч авлод учрашуви” ўтказилиб, унда турли авлод вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, тажриба алмашинуви ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув давомида мактаб ўқувчи-ёшлари ҳамда туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Шунингдек, нуронийлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда ҳаётий тажриба, миллий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ва тотувлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.









