Тўй ва маросимларда маромийлик масалалари муҳокама қилинди
2026-03-30 15:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона туманида “Маромийлик” лойиҳаси доирасида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли” мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда маънавий-маърифий соҳа вакиллари, маҳалла раислари, отинойилар, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида маърузачилар “Маромийлик” лойиҳасининг жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда миллий қадриятларга асосланган ҳаёт тарзини кенг тарғиб этишдаги аҳамиятини таъкидладилар.




