Депутатлар ва “Маҳалла еттилиги” ҳамкорлиги
2026-03-30 20:00:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Илҳомжон Носиров, Фарғона туман Кенгаши котибияти мудири Шуҳратжон Раҳимов ҳамда туман Кенгаши депутатлари томонидан тумандаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла еттилиги” вакиллари фаолияти ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари атрофлича таҳлил этилди.
Ўрганиш давомида маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, инфратузилмани ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, бандликни таъминлаш каби устувор йўналишлар муҳокама қилиниб, муаммоларга манзилли ечимлар бўйича аниқ таклиф ва вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув маҳалла фаоллари, еттилик аъзолари ва депутатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.




