Лоғон қишлоғида “Уч авлод учрашуви” маънавий мулоқот майдонига айланди
2026-03-30 19:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани 49-умумий ўрта таълим мактабида “Қўшничилик — мингйиллик” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Унда турли авлод вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, тажриба алмашинуви ва маънавий қадриятларни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида мактаб ўқувчи-ёшлари ҳамда туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилди. Ижодий чиқишлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Шунингдек, нуронийлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда ҳаётий тажриба, миллий қадриятлар ва ўзаро ҳурмат масалалари муҳокама қилинди.









