Лоғон қишлоғида ёшлар ижодига эътибор ва тарихий мерос тарғиботи
2026-03-30 18:45:00 / Янгиликлар

Лоғон қишлоғида ташкил этилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир доирасида ёш авлоднинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий тарих ва қадриятларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан яратилган ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Унда ёшларнинг санъат ва ҳунарга бўлган қизиқиши ҳамда ижодий ёндашуви яққол намоён бўлди. Шунингдек, тасвирий санъат бурчаги иштирокчилар ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Алоҳида эътиборга молик жиҳат сифатида Лоғон қишлоғининг бой тарихини акс эттирувчи музей намуналари намойиш этилди. Ушбу экспозициялар орқали ҳудуднинг ўтмиши, урф-одат ва анъаналари кенг жамоатчиликка етказилди.




