Халқаро чиқиндиларсиз кун муносабати билан тозалик челленджи ўтказилди
2026-03-28 20:25:00 / Янгиликлар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарорига кўра, 30-март бутун дунё бўйлаб “Халқаро чиқиндиларсиз кун” сифатида нишонланади.
Мазкур сана муносабати билан Фарғона тумани Ёшлар ишлари бўлими, туман Экология бўлими ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида фаол ёшлар ва эко-фаоллар иштирокида тозалик челленджи ташкил этилди.
Челлендж давомида тумандаги “Дўстлик” ва “Юқори Арча” маҳаллалари ҳудудидаги қир-адирликлар маҳаллий дам олувчилар томонидан қолдирилган чиқиндилардан тозаланди. Йиғилган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилди.









